Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Эрондаги вазиятдан ташвишда


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Эронга бу мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиш учун халқаро экспертлар гуруҳини жўнатиш кераклигини таъкидламоқда.

Душанба куни Бош котиб БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига Эрон бўйича ҳисоботни тақдим этди. Ҳужжатда мухолифатчилар, мустақил журналистлар ва юристларга қарши маъмурлар босимлари кучайганига далил бўлувчи янги фактлар баён этилган.

БМТ Бош котиби Эронда ўлим жазоси кўп қўлланилаётганидан, бу жазо, хусусан, вояга етмаганларга ҳам қўлланилаётганидан ташвиш билдирди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Бош котибнинг Эрон бўйича маърузасини ўзининг 23 март куни Женевада бўлиб ўтадиган кенгайтирилган мажлисида муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG