Линклар

БМТда Ливия масаласи муҳокама қилинди


БМТ Хавфсизлик кенгашининг душанба кунги мажлисида Ливияни ҳарбий учоқлар парвозидан холи ҳудудга айлантириш эҳтимоли юзасидан баҳс-мунозаралар давом этди.

Ливиядаги можарога қуролли аралашув масаласи бўйича ҳам бир қарорга келинмади. Бундай қадамнинг тўғри бўлишига Германия, АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар шубҳа билан қарамоқда.

Айни пайтда, Ливиядан олинаётган хабарларга қараганда, Муаммар Қаддафийга содиқ кучларга қарши курашаётган исёнчи гуруҳлар мағлубиятга учрамоқда.

Кеча исёнчилар назорат қилаётган Ажабия ва Зувара аҳоли пунктлари шиддатли ўққа тутилди. Брега шаҳрининг яна исётчилар қўлига ўтгани тўғрисида кеча пайдо бўлган хабарни Ливия расмийлари рад этди.
XS
SM
MD
LG