Линклар

Клинтон ливиялик исёнчилар вакили билан учрашди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон кеча кечқурун Парижда ливиялик исёнчилар тузган Муваққат миллий кенгаш вакили Маҳмуд Жибрил билан сўзлашувлар ўтказди.

Бу АҚШ ва Ливия мухолифати ўртасида бундай юқори даражада ўтказилган биринчи учрашувдир.

Клинтон матбуот котибининг маълум қилишича, учрашув давомида "Муаммар Қаддафий режимига қарши курашда Ливия халқига ёрдам кўрсатиш имкониятлари" муҳокама қилинган.

Ливия Муваққат миллий кенгаши вакили билан сўзлашувлар арафасида Ҳиллари Клинтон Ливиядаги вазиятни Франция президенти Николя Саркози билан муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG