Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Форс кўрфази давлатлари қўшини Баҳрайнга кирди


АҚШ Форс кўрфази минтақаси давлатларини оғир-босиқликка ҳамда Баҳрайн халқи ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.

Кеча Саудия Арабистони ва кўрфаздаги бошқа давлатлари ҳарбийлари Баҳрайн ҳудудига кирди.

Саудия Арабистони хавфсизлик кучларидаги манбадан олинган маълумотга қараганда, таркибида минг нафаргача бўлган махсус контингент Баҳрайн ҳукумати биноларини оммавий тартибсизликлар иштирокчиларидан ҳимоя қилади.

Баҳрайн ҳукумати бундай ёрдамни расман сўрагани тўғрисидаги маълумотни тасдиқловчи хабар пайдо бўлгани йўқ.

Баҳрайнда сўнгги бир неча ҳафта давомида давом этаётган оммавий тартибсизликларга бу мамлакатда яшайдиган шиаларнинг суннийлар вакили бўлган подшоҳ оиласидан норозилиги сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG