Линклар

logo-print

Япония JICAси Япония NHKи хабарини рад этди


Японияда юз берган табиий офат оқибатида бедарак йўқолганлар орасида Ўзбекистон фуқароси Шерниёз Пирниёзовнинг борлиги тўғрисидаги маълумот асоссиздир.

Бу баёнот Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) нинг Тошкентдаги ваколатхонаси вакили берди, деб хабар қилди CA-news сайти.

JICA вакилининг айтишича, шу кунда Японияда, унга ҳеч қандай шикаст етмаган, у билан ваколатхонанинг япониялик ходимлари боғланиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Шерниёз Пирниёзовнинг бедарак йўқолгани тўғрисида 13 март куни Озодлик радиоси Япониянинг нуфузли NHK телеканали хабарига асосланиб хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG