Линклар

logo-print

Япониядаги АЭС учинчи марта портлади


Япониянинг ядровий хавфсизлик агентлиги "Фукушима-Дайичи" атом электр станциясида учинчи портлаш юз берганини хабар қилди.

Портлаш бугун эрталаб станциянинг иккинчи реакторида юз берди. Тафсилотлар хабар қилинмади.

Бу станцияда сўнгги тўрт кун ичида учинчи портлашдир. Биринчи ва учинчи энергоблокларда юз берган портлашлардан станциянинг 11 ходими жароҳатланган, учинчи энергоблокнинг ташқи деворига сезиларли зарар етган эди.

Учинчи портлаш олдидан – душанба куни Япония кучли зилзила ва тўфон оқибатида Атом электр станцияларида юз берган авариялар оқибатларини бартараф этишга кўмак кўрсатишини сўраб Атом энергияси халқаро агентлигига мурожаат қилган эди.

Бу ҳақда хабар қилган АЭХА раҳбари Юкия Аманога кўра, Токионинг расмий сўровига биноан агентлик экспертларидан иборат гуруҳни Японияга жўнатиш масаласи ўрганилмоқда.

Япония маъмурлари "Фукушима-Дайичи" атом электр станцияси реакторларининг ишдан чиққан совитиш тизимини созлашга уринишларини давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG