Линклар

logo-print

"Фукусима-Дайичи"да ёнғин бошланди


Япониянинг сешанба, 15 март куни эрталаб сўнгги тўрт кун ичида учинчи портлаш юз берган "Фукушима-Дайичи" атом электр станциясида ёнғин бошланди.

Олинган хабарларга қараганда, станция Тўртинчи реактори биносининг тўртинчи қавати ёнмоқда.

Япония расмийларига кўра, учинчи портлаш ва ундан кейин чиққан ёнғин оқибатида радиация тарқай бошлаган ва электростанция атрофи инсон "саломатлиги учун хавфли" бўлиши мумкин.

Япония бош вазири Наото Кан миллий телевидение орқали олиб кўрсатилган матбуот анжуманида станциядан 30 километр радиусда яшайдиган аҳолини уйлардан ташқарига чиқмасликка чақирди.

Станциядан 20 километр радиусда жойлашган аҳоли пунктларидан одамлар олдинроқ кўчирилган эди.
XS
SM
MD
LG