Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Мисрнинг муваққат раҳбарияти билан музкара ўтказиш учун Қоҳирага йўл олди.

Клинтон хонимнинг Миср раҳбарияти билан мамлакатда ваъда қилинган демократик ислоҳотларни амалга ошириш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Мисрга сафари давомида АҚШ дипломатияси раҳбари Ҳусни Муборакни ҳокимиятдан кетишга мажбур қилган исёнкорлар вакиллари билан ҳам учрашади.

Чоршанба куни Ҳиллари Клинтон сўнгги ойларда Яқин Шарқда рўй берган инқилобларнинг ўчоғи бўлган Тунисга ташриф буюради.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Мисрга кетишдан олдин кеча Парижда ливиялик исёнчилар тузган Муваққат миллий кенгаш вакили Маҳмуд Жибрил билан сўзлашувлар ўтказди.

Бу АҚШ ва Ливия мухолифати ўртасида бундай юқори даражада ўтказилган биринчи учрашувдир.

Клинтон матбуот котибининг маълум қилишича, учрашув давомида "Муаммар Қаддафий режимига қарши курашда Ливия халқига ёрдам кўрсатиш имкониятлари" муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG