Линклар

Япон расмийлари зилзила таъсирида шикст етган атом электр станциясидан радиация тарқалиши камайганини айтишмоқда.

Бугун эрталаб "Фукусима-Дайичи" станциясида портлаш ва ёнғин рўй берди.

Бунинг оқибатида радиация тарқала бошлагани хабар қилинган эди. Японияда жума кунги зилзиладан сўнг "Фукусима-Дайичи"да уч марта портлаш рўй берди.

Япония бош вазири Наото Кан миллий телевидение орқали олиб кўрсатилган матбуот анжуманида станциядан 30 километр радиусда яшайдиган аҳолини уйлардан ташқарига чиқмасликка чақирди.

Станциядан 20 километр радиусда жойлашган аҳоли пунктларидан одамлар эвакуация қилинган эди.
XS
SM
MD
LG