Линклар

Ўзбекистон HRWнинг Тошкент идорасини ëпишга қарор қилди


HRW директори Kenneth Roth Ўзбекистон ҳукумати қарорини кескин танқид қилар экан¸ бунинг учун Ғарб сиëсати ҳам маъсулдир¸ дея баëн қилди.

HRW директори Kenneth Roth Ўзбекистон ҳукумати қарорини кескин танқид қилар экан¸ бунинг учун Ғарб сиëсати ҳам маъсулдир¸ дея баëн қилди.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги халқаро майдонда инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланиб келаëтган Human Rights Watch ташкилотининг Тошкентдаги идорасини расман тугатиш ҳақида қарор қабул қилди. Шу билан HRWнинг Ўзбекистондаги 15 йиллик мавжудлигига барҳам берилди.


Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистон қарори муносабати билан ҳозирлаган махсус баëнотида йиллардан бери ходимларда виза бермай¸ уларни расмий рўйхатдан ўтказмаслик орқали ташкилот фаолиятига турли тўсиқлар қўйиб келган Тошкент ҳукумати ниҳоят ташкилотнинг рамзий мавжудлигига ҳам нуқта қўйгани айтилади.

“Human Rights Watchни ҳайдаш орқали Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари борасидаги ўз ҳатти-ҳаракатларининг танқидий кузатилишига тоқат қилмаслигини очиқ-ойдин кўрсатди”¸ дейди ташкилот ижрочи директори Kenneth Roth мазкур баëнотда.

Human Rights Watchнинг Тошкент марказида анчадан бери шундоқ ҳам ëпиқ қолаëтган идорасини тугатиш арафасида – 2010 йил декабрида
Ўзбекистон Адлия вазирлиги мазкур идора директори Steve Swerdlowнинг аккредетация ҳақидаги сўровига рад жавоби берди.

Ташкилот идораси эса¸ 2008 йили Ўзбекистон расмийлари HRWнинг аввалги вакили Игор Воронцовни “ўзбеклар маданияти ва зеҳниятини тушунмайди” деган асосда мамлакатда ишлашга қўймаганидан бери ëпиқлигича қолаëтган эди.

Воронцовдан аввал HRWнинг Ўзбекистондаги идораси раҳбари бўлиб ишлаб келган Андреа Бергга 2007 йили ўз фаолиятини давом эттиришга рухсат берилмаган ва шу боис Берг мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Йиллардан бери давом этиб келган таъқиб ва тазйиқлар боис¸ - дейди Озодлик билан суҳбатда Human Rights Watchнинг Ўзбекистон бўйича собиқ директори Игор Воронцов¸ - Тошкентнинг бу қарори мен учун кутилмаган ҳодиса эмас.

- Ҳозирда¸ Ўзбекистон маъмурияти назарида¸ Human Rights Watchнинг шунчаки рамз бўлиб келаëтган идорасини ҳам тўлиқ тугатиш учун ўта қулай геосиëсий вазият юзага келган. Бунга эса¸ Тошкент ташқи сиëсат бобида ўз ютуғи деб қараëтган қатор воқеалар сабаб бўлганини тушуниш қийин эмас. ЕИ санкцияларини бекор қилди¸ АҚШ Афғонистон учун тошкентдагилар қўлини ўпишга тайëр. Бундай вазиятда¸ Ғарб билан муносабатларни нормаллаштиришда қўл келади¸ деб фақат ташвиқот учунгина ушлаб турилган Human Rights Watchнинг Тошкентдаги идорасига ҳожат ҳам қолмади¸ дейди Воронцов.

Human Rights Watch баëнотида¸ Воронцов тилга олган каби¸ ташкилот Тошкент идорасининг тугатилиши учун Ғарб ҳукуматларининг Ўзбекистонга тутаëтган ахлоқсиз сиëсати маъсул экани айтилади.

HRWнинг Ўзбекистон бўйича жорий тадқиқотчиси Steve Swerdlow ҳам Озодлик билан суҳбатда айни фикрни билдиради.

- Ўзбекистон Афғонистондаги урушда борган сари кўпроқ стратегик рол ўйнамоқда. Зотан Афғонистондаги халқаро қўшинга таъминот моллари айнан Ўзбекистон ҳудудидан ўтмоқда. Айни шу боис¸ Ўзбекистонда ҳарбий базага эга Германия¸ ўз юкларини Шимолий таъминот тармоғи орқали Афғонистонга юбораëтган НАТО¸ АҚШ¸ ЕИ Ўзбекистон ҳукумати билан алоқаларини борган сари қуюқлаштирмоқда¸ дейди Steve Swerdlow.

1996 йилда Ўзбекистонда фаолият бошлаган Human Rights Watchнинг Ўзбекистондан ҳайдаб солиниши ортидан мамлакатда фаолият юрғизаëтган биз каби саноқли ҳуқуқ фаоллари етимдек бўлиб қолдик¸ дейди Эзгулик инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили Абдураҳмон Ташанов.

- Биз¸ албатта¸ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи юқори ташкилотлар¸ маънавий жиҳатдан суянадиган тоғлар сифатида Human Rights Watch¸ Халқаро Амнистияга ўхшаган ташкилотларга суянардик. Афсуски¸ мана шу тоғлар ҳам ҳозир қулади. Суянадиган нарса йўқ¸ энди бу ëғи таваккал¸ бу ëғи биз учун ўзига хос риск бўлиб қолди. Айтиш мумкинки¸ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мавзуи Human Rights Watchсиз ўзига хос бир етимга айланди¸ дейди Ўзбекистонда расман фаолият юрғизаëтган Эзгулик инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Абдураҳмон Ташанов.

Тошкентнинг ташкилот идорасини тугатиш ҳақидаги қарорига қарамай¸ Human Rights Watch ўз фаолиятини мамлакат ташқарисидан туриб барибир давом эттиради¸ дейилади ташкилотнинг 15 март кунги баëнотида.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG