Линклар

logo-print

Газни четга сотамиз, ўзимиз ғўзапоя ёқамиз

  • Садриддин Ашур

15 йилдан бери автомобил ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон пойтахтида ҳам собиқ совет давридан қолган машиналар кўп учрайди.

15 йилдан бери автомобил ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон пойтахтида ҳам собиқ совет давридан қолган машиналар кўп учрайди.

Тошкентда гумонланган йигитнинг синфдошлари ёппасига ҳибсга олиб кетилгани, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган молларни ўзбекларнинг ўзлари ҳарид қила олмаётгани, Тошкентга хизмат сафарига юборилиб "командировочний" ололмаган электр тармоғи ходими фикрлари "Эркин микрофон"ннинг бугунги сонида.


“Учтепада синфдошлар ҳибсга олинди”

дейди Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидан қўнғироқ қилиб, исми сир қолишини истаган тингловчи. Унинг айтишича, икки ҳафта бурун Нишабариқ маҳалласидан бир гуруҳ синфдош йигитлар ҳибсга олинган.

- Тошкент шаҳридаги Учтепа туманини биласиз. Ўша ердаги Нишабариқ маҳалласида Нуриддин деган бола бўлган. 1984 йил туғилган. Ҳозир побегга чиқиб кетган.

Озодлик: Қочқин-а?

- Ҳа, ҳозирги пайтда қочувда, побегда. Синфдошлари билан улар икки йил олдин тоққа чиқишганми, шу сабаб ҳамма синфдошлари бир куннинг ичида олиб кетилди. 14 кунми бўлди бугун. Ҳозир ҳеч ким билмайди ота-онаси қаерда, нима.

Озодлик: Намозхонмиди бу бола?

- Ҳа. Кўкчада бўлган воқеалардан кейин чиқиб кетган шекилли. Туркияда деб эшитган эдим.

Озодлик: Ўша билан бўлган синфдошларининг ҳаммасини олиб кетдими?

- Ҳа. Ўша А синфда ўқиган бўлса, А синфдаги ўғил болаларнинг ҳаммасини олиб кетган. Синфида ким ўқиган бўлса, яхшиси борми, ëмони борми, алкаши борми эрталаб маскаларда келиб босиб кетишган. Ҳужжат билан, документ билан “давлатнинг буйруғи” деб, савол-жавоб қилиб қўйиб юборамиз, дейишган. Лекин уйдагилари боришса, “бизларда йўқ, бизларда йўқ”, деб ҳамма жойда шунақа.

Озодлик: Нечта йигитни олиб кетди?

- Ўнтадан ошиқ шекилли менимча.

Озодлик: Сиз ҳам синфдошмисиз ëки маҳалладошми?

- Маҳалладошиман.

Озодлик: Нуриддин Кўкчадаги воқеаларда айбланганми?

- Шунақа деб эшитдим. Ўшанда иштирок этган, дейишди бир хиллар. Иштирок этганига ишонмадимку, намозхон бола эди. Ўшандан кейин қочувга чиқиб кетган деб ўйлаяпман, дейди Тошкентнинг Нишабариқ маҳалласидан қўнғироқ қилган суҳбатдош.


“Четга сотамиз, бироқ ўзимиз ёлчимаймиз”
дейди исмини сир тутган яна бир тингловчимиз:

- Радиода икки оғизгина фикрим бор эдида. Маиший ишлаб чиқаришда ҳозир Ўзбекистон ичида анчайин ишлаб чиқариш кузатилаяпти, лекин мисол учун машина ëки бошқа бир дуч келган нарсага қарасак, Ўзбекистон республикасида ишлаб чиқарилган деган этикеткани кўришимиз мумкинда. Бу албатта қувонарли ҳол, лекин битта нарсага фикрим борда. Аҳолида пул камда шу нарсага. Аҳолида пул камлигини оддий бир ҳолатда кўришимиз мумкин. Мисол учун УзДэуни Ўзбекистон ичида қанча сотиб олгани билан бир лекин томони борки, энг эски моделдаги Москвич, Запарожецлар бизда ҳам ғириллаб турибдида. Мисол СНГ ичида автомобил саноати ривожланган бошқа давлат йўқдир, лекин энг эски машиналар ҳам бизда бўлса керак деган фикрим бор. Ундан кейин яна битта фикрим бор. Биз чеккага газ экспорт қиламиз дейишадику. Мен яхши тушунсам тушунмасам, лекин биз ғўзапоядан ажралиб чиқа олмаймизда. Ҳамон ўша тандир, бошқа, ўзимиз газга ялчимаймиз. Яқинда яна эшитдимки, Афғонистон биздан электр токини олар экан. Агар биз Афғонистонга сотишни тўхтатсак, Ўзбекистоннинг ҳамма жойида бўлармиди. Чекка бир нуқталарга боринг. Мактаблар компютерлашди дейлик. Лекин ўша жойда электр йўқ. Чанг босиб турибди, дейди ўзбекистонлик тингловчи.

“Жиззахлик электрчининг бошқалардан қаери кам?”
дейди Жиззах вилоятининг Дўстлик шаҳри электр тармоқлари бошқармасида ишлайдиган Кенжабек Фармонов.

- Хуллас мен ҳозир Тошкентда, малака оширишда. 20 кунга жўнатган. Бу ерда Жиззах вилоятидан 8 киши эканмиз. Ўзимизнинг касбимиз электроэнергия бўйича. Олтитамиз битта группада ўқияпмиз. Қолганлари бошқа вилоятлардан. Уларнинг ҳаммасига командировочний берилган. Сирдарë вилоятида 152 минг командировочний қилиб белгилабди. 100 минг бериб юборибди. “Боргандан кейин 50 минг оламан” дейди. Бизларда умуман бермайди командировочний. Ҳозир мен январ ойлигимни пластикка олиб, ҳозир мана бу ерга келиб ишлатиб ўтирибман. Ўзбекистондаги барча вилоятлар электросети бир хилу, нимага Жиззах вилоятиники алоҳида? Ҳайронман. Нима учун бермайди бизга командировочний пулни? Менинг норозилигимнинг яна битта сабаби 2008 йил май ойида ҳам келиб ўқиганман. “Сиз иккинчи разрядсиз. Ўқиб келинг. Келганингиздан кейин учинчи разряд қилиб берамиз” деди. Унда ҳам командировочний бермаган. Яна келиб ўқияпман. Зора энди кўтариб қолармикан, ойлигимга 15-20 минг қўшилармикан деб мен яна келиб ўтирибман ўзимнинг ойлигимдан расход қилиб. Менинг ҳам бола-чақам бор. Мен ўзи 230 минг ойлик оламан. Устига 15-20 минг қўшилиб қолармикан деган мақсадда келганман. Командировочний берсин, мен ойлигимни бу ерга эмас ўзимнинг оиламга ишлатай. Агар иложи бўлса, ўзимизнинг бошқарув раиси Ботир Тежабоевга ўшани илтимос қилиб айтмоқчи эдим. Ўзим ҳам бир одам жўнатиб текшириб кўрса,- дейди Дўстлик шаҳри электр тармоқлари бошқармасида ишлайдиган Кенжабек Фармонов.


“Наврўз байрами тадбиркор учун ташвиш”
дейди тошкентдан қўнғироқ қилган Анвар Тўрахўжаев.

- Тошкентда биласиз ҳозир мана Наврўз байрамига тайëргарлик бўлаяпти. Бир йилда бир-икки марта катта-катта байрамлар муносабати билан ҳокимиятларнинг, бир хил ташкилотларнинг раҳбарларини мажбур қилиб, байрамга тайëргарлик қилиб, ўзига тегишли биноларни таъмирлаттиради. Новвойхоналар бор масалан арзимаган даромад қиладиган, кичкина-кичкина майда дўконлар бор даромади жуда кичкина. Шуларнинг кўпчилиги кўча юзида жойлашганда. Ўшаларни бинони таъмирлаш билан бирга кўчадаги тратуарларни кафеллар ëтқизиб, дарахт экадиган жой бўлса, дарахт эктириб, қисқаси шунақа, пештоқларини замонавий панеллар борку, шулар билан пештоқларини қилдириб, Акфа ойналар қўйдириб, эшикларни шунақага ўзгартириб мажбурлаяптида. Уларнинг даромади кўтарадими ëки кўтармайдими уни суриштирмайди. Шуниси одамнинг ғашини келтиради, дейди тошкентлик суҳбатдош.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG