Линклар

logo-print

CPJ қирғиз раҳбарини Асқаров тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирди


Committee to Protect Journalists - CPJ Official Logo

Committee to Protect Journalists - CPJ Official Logo

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Музаффар Сулаймонов Қирғизистон раҳбарини қамоқдаги ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров тақдирига эътибор қаратишга чақирди.

- Роза Ўтунбаева ўз чиқишларида сўз эркинлиги ва қонун устуворлиги ғояларига содиқ эканини айтиб келади. Қирғизистон раҳбари Асқаров иши бўйича адолатли судловни таъминлаш орқали ўзининг баёнотларини амалда тасдиқлаши керак,- деб таъкидлади Сулаймонов.

Қирғизистон жанубидаги этник зўравонликларни ёритишга уринган жалолободлик инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаров ўтган йил сентябрида бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
XS
SM
MD
LG