Линклар

Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ХРУ билан ҳамжиҳат


- Инсон ҳуқуқлари Хьюман Райтс Уотч ташкилоти билан ҳамжиҳат эканлигимизни изҳор этамиз ва Олий суд бу ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпиш тўғрисидаги Адлия вазирлиги тавсияси кўрилаётганини кескин қоралаймиз, дейилади ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Экпертлар ишчи гуруҳи тарқатган баёнотда.

Гуруҳ фикрича, ХРУнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан боғлиқ масалага Ўзбекистоннинг АҚШ, Европа Иттифоқи, БМТ ва ЕХҲТ каби ҳамкорлари, агар инсон ҳуқуқларига бефарқ бўлмасалар, эътибор қаратишлари керак.

ХПУ ходимларига кўра, фаолияти учун рухсат ва виза олиш каби чекловлар билан Ўзбекистон расмийлари уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилган ҳамда Тошкентдаги идорасини рўйҳатга олмаган.

Ташкилотга кўра, ҳозирда ўнлаб журналист, ҳуқуқ фаоли ва мухолифат аъзолари қийноқлар ва таҳқирлашлар ҳукмрон ўзбек қамоқхоналарида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG