Линклар

Ю.Амано: Фукушима ҳали Чернобил эмас


- "Фукушима-Дейичи" атом электр станциясининг реакторларидан бирига шикаст етган бўлиши мумкин. Лекин бу зарар чеклангандир,- деб баёнот берди Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкио Амано.

Унинг айтишича, гап станциянинг иккинчи реактори устида кетаяпти ва етган зарарни "5 фоиз", деб баҳолаш мумкин.

Станциядаги вазият тўғрисида гапирар экан, Амано жумладан бундай деди:

- Ядровий чиқиндилар сақлагичида ёнғин бошланганидан кейин радиация тарқалди. Ўтни кўп ўтмай ўчиришди. Ёнғин нимадан чиққани маълум эмас. Балки етарли совутилмагани оқибатидир. Ва мана шу ҳолат радиация тарқалишига сабаб бўлди.

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари фикрича, "Фукушима-Дейичи" атом электр станциясидаги ҳозирги ҳолат ташвиш уйғотмоқда, лекин цни 1986 йили Чернобил станциясида юз берган ҳалокатдан кейинги вазиятга қиёслаб бўлмайди.
XS
SM
MD
LG