Линклар

"Фукусима-Дайичи"да вазият жиддийлигича қолмоқда


Япониядаги "Фукусима-Дайичи" атом электр станциясида радиациянинг кучайиши ортидан эвакуация қилинган ишчилар ўз иш жойларига қайтишди.

Бироқ станцияда вазият кескинлигича қолаяпти. Чоршанба куни станциянинг тўртинчи реакторида ёнғин содир бўлди ва учинчи реакторнинг шикастлангани хабар қилинмоқда.

Ўтган жума кунги зилзиладан сўнг ушбу станцияда уч марта портлаш рўй берди.

Япон расмийлари юзага келган вазиятни бартараф этишда ёрдам сўраб Вашингтонга мурожаат қилишларини билдиришди.

Айни пайтда Япониянинг зилзиладан шикастланган ҳудудларида қутқариш ишлари давом этаяпти.

Зилзила ва ундан кейин кўтарилган тўфондан нобуд бўлганлар сони расмий маълумотларга кўра, 3600 нафар. Бироқ расмийлар қурбонлар сони 10 минг кишига етиши мумкинлиги, айни пайтда минглаб одам бедарак йўқолганини айтмоқда.

Зилзила оқибатида ярим миллион одам ўз бошпаналаридан ажралди, мамлакатда ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги кузатилаяпти.
XS
SM
MD
LG