Линклар

Манамадан намойишчилар ҳайдалмоқда


Баҳрайн ҳарбийлари ва полиция кучлари мамлакат пойтахти Манамадан намойишчиларни ҳайдаб чиқариш учун уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаяпти.

Кечаги тўқнашувлар давомида камида 3 кишининг нобуд бўлгани, тақрибан 200 киши яралангани хабар қилинди.

Баҳрайнда сўнгги бир неча ҳафта давомида давом этаётган оммавий тартибсизликларга бу мамлакатда яшайдиган шиаларнинг суннийлар вакили бўлган подшоҳ оиласидан норозилиги сабаб бўлди.

Душанба куни Саудия Арабистонининг 1000 аскарли кўшини Баҳрайн ҳудудига кирди.

Чет эл ҳарбийларининг Баҳрайнга киришини Эрон кескин қоралаб, ўз элчисини Баҳрайндан чақириб олди.

Сешанба куни Баҳрайн подшоҳи мамлакатда 3 ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий қилди.
XS
SM
MD
LG