Линклар

logo-print
Япониянинг зилзиладан зарар кўрган ҳудудларида қутқариш ишлари давом этаяпти.

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда зилзила ва цунами натижасида нобуд бўлганлар ва бедарак кетганлар сони 11 мингдан ошган. Ярим миллион аҳоли бошпаналаридан ажралди. Айни пайтда мамлакатда ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги кузатилаяпти.

Бугун Япония императори Акихито телевидение орқали халққа мурожаат қилиб, ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Император "Фукусима-Дайичи" атом электр станциясида вазиятни жуда қалтис дея баҳолади.

Чоршанба куни станциянинг тўртинчи реакторида яна ёнғин содир бўлди ва учинчи реактор тепасида буғ натижасида оқ булутлар пайдо бўлган.

Япония расмийлари станция реакторларини совутишда кўмак сўраб, Америка ҳарбийларига мурожаат қилишлари мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG