Линклар

logo-print

Вашингтон Манамадаги вазиятдан ташвишда


АҚШ президенти Барак Обама чоршанба куни Саудия Арабистони подшоҳи Абдуллоҳ ибн Абдул Азиз ва Баҳрайн подшоҳи Ҳамад ибн Ийсо ал-Халифага қўнғироқ қилиб Баҳрайнда шиаларнинг норозилик намойиши куч ишлатиш билан бостирилганидан "чуқур ташвиш" билдирди.

Оқ Уй расмий вакили Жей Карнига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари намойишчиларга қарши ҳаракатларида иложи борича оғир-босиқ бўлиши лозимлигини уқтирган.

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Форс кўрфазидаги Араб давлатлари кенгашининг Баҳрайнга қўшин киритиш тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилган эди.

Баҳрайн подшоҳи куни кеча мамлакатда 3 ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий қилди.

Чоршанба куни намойишчилар ва полиция ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар чоғида камида 5 киши нобуд бўлди.

Баҳрайнлик шиаларнинг норозилик чиқишлари қарийб бир ойдан бери давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG