Линклар

Ливияда исёнчилар мағлубиятга учрамоқда


Ливияда Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар исёнчиларнинг мамлакат шарқида жойлашган Ажабия шаҳридаги позицияларига ҳужумларни кучайтирди.

Хабарларга қараганда, кеча Ажабияда камида 26 киши ҳалок бўлди.

Қаддафийчилар, шунингдек, мухолифат назорати остида бўлган Мисрата шаҳрига ҳам ҳужум қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши чоршанба куни Ливия осмонини авиация парвозларидан ҳоли ҳудуд, деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини муҳокама қилди. Мазкур лойиҳа Хавфсизлик кенгаши ҳукмига Араб давлатлари лигаси, Франция ва Буюк Британия томонидан тақдим этилган.

Хавфсизлик кенгашида, шунингдек, Ливияга қурол эмбаргоси тўғрисида февралда қабул қилинган резолюцияни кучайтириш масаласи ҳам кўрилди.
XS
SM
MD
LG