Линклар

Ботиров университетини қамоққа айлантирмоқчилар


Қирғизистондаги Жалолобод шаҳри мэри шаҳардаги Халқлар дўстлиги университети биносини вилоят ички ишлар бошқармасига беришни ёки бу бинони шаҳар милициясининг вақтинча сақлаш изоляторига айлантиришни таклиф қилди.

АКИпресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, шаҳар мэри Максатбек Женбековнинг бу таклифи билан шаҳар кенгаши депутатлари билан учрашувда янграган.

Олимжон Ботиров номидаги Халқлар дўстлиги университети, маълумотларга қараганда, Қирғизистон республикаси Ўзбек миллий маркази вице-президенти, таниқли тадбиркор Қодиржон Ботировнинг хусусий мулкидир.

2010 йил июн воқеалари давомида университет жиҳозлари босқинчилар томонидан аввал таланиб, сўнгра бинога ўт қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG