Линклар

logo-print

Қирғизистон Япониядан фуқароларини олиб келмоқчи



"Бугун Японияда истиқомат қилиб турган қирғизистонликларни олиб келиш учун Токиога махсус учоқ жўнатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бош вазир Алмазбек Атамбаев бу ҳақда керакли топшириқларни берди",- деб баёнот берди Қирғизистон республикаси президенти Роза Ўтунбаева 16 март куни.

Унинг айтишича, Ташқи ишлар вазирлиги Японияда истиқомат қилиб турган қирғизистонликларни ватанга қайтариш учун зарурий ташкилий ишларни амалга оширди.

Президент Ўтунбаева ўзининг видеоблоги орқали Япониядаги қирғизистонликларнинг ота-оналарига мурожаат қилар экан, уларнинг фарзандларини жуда қисқа муддатда олиб келишга ваъда қилди.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни 17 қирғизистонликни Қозоғистон республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус ўчоғи Япониядан эвакуация қилган эди.

Японияда Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Лекин Тошкент уларни кучли зилзила ва ундан сўнг кўтарилган кучли тўфондан катта зарар кўрган, эндиликда ядровий ҳалокат хавф солиб турган мамлакатдан эвакуация қилиш учун бирон бир тадбир кўраётгани маълум эмас.
XS
SM
MD
LG