Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 11:30

Фукусимада офатдан омон қолган Шерниёз уйига қайтмоқда


"K+" телевидениеси эълон қилган бу сурат марказида жилмайиб турган қора курткали йигит — Шеринёз Пирниёзов офатдан омон қолгани ҳақида гапира туриб: "Худди онадан янги туғилгандайман", деди Озодлик билан суҳбатда.
"K+" телевидениеси эълон қилган бу сурат марказида жилмайиб турган қора курткали йигит — Шеринёз Пирниёзов офатдан омон қолгани ҳақида гапира туриб: "Худди онадан янги туғилгандайман", деди Озодлик билан суҳбатда.

Япониянинг Фукусима шаҳрида табиий офат туфайли бедарак кетганлар рўйхатига тушиб қолган ўзбекистонлик Шерниёз Пирниёзов соғ-омон ватанига қайтмоқда. Қорақалпоғистонлик бу йигит Озодлик билан суҳбатда бу қадар даҳшатли табиий офат чангалидан тўрт муччаси саломат чиққанидан бениҳоят бахтиёр эканини сўзлади.


Айни пайтда Шерниёз қидирилаётганлар рўйхатига тушиб қолгани ва бу ҳақдаги дарак муштипар онаси қулоғига етиб, у кишининг дилига озор етганидан қаттиқ изтиробда эканини қўшимча қилди.

Эслатамиз, 11 март кунги зилзила оқибатида ёпирилган тўфондан зарар кўрган Фукусима префектурасидаги туманлардан бирида малака ошираётган нукуслик 34 ёшли Шерниёз Пирниёзов қидирилаётганлар рўйхатига тушгани ҳақида япон матбуоти хабар берган эди.

Озодлик билан суҳбатда Шерниёз табиий ҳалокат чоғида ўзига ҳеч қандай зиён етмагани, унинг қидирилаётганлар рўйхатига тушиб қолганига эса у яшаб турган ҳудудда уч кунгача алоқа узилиб қолгани сабаб бўлганини айтди.

- Бизда уч кунгача связ бўлмай қолди. Корияма шаҳрида. Биз бўлган шаҳарда ер силкиниши жуда ҳам яхши бўлди.

Озодлик: Ер силкиниши қаттиқ бўлдими?

- Ҳа, қаттиқ бўлди.

Озодлик: Неча балл бўлди сиз яшаб турган жойда?

- 8 баллар атрофида бўлди. Тўғриси, шунақа нимани кўриб жуда қаттиқ хавотирланиб қолдим.

Озодлик: Сиз яшаб турган шаҳарда нобуд бўлганлар бўлмадими?

- Йўқ, бизнинг ёнимиздагиларни ҳаммаси яхши. Бизга ёрдам беришди вақтида. Эвакуация қилишди. Мактабга бордик. Мактабга обориб, ҳаммасини вақтида организоват қилишди. Уларга катта раҳмат.

Озодлик: Демак, энг асосий муаммо телефон орқали алоқа бўлмай қолгани бўлганда-а?

- Ҳа, алоқа бўлмай қолди. Связ бўлмай қолди ҳеч қанақа. Мен уйга ҳам қўнғироқ қила олмай қолдим. Жуда ҳам қўрқдим. Кунма кун, минут, секунд санаб ëтдик. Жуда ҳам қўрқинчли ҳолат бўлди.

Озодлик: Уч кундан кейин алоқа бўлдими ëки бошқа жойга кўчиришдими?

- Уч кундан кейин мобилниклар ишлай бошлади. Ëнимдаги бир йигитнинг соткаси бор эди. Ўша орқали уй билан гаплашдим.

Озодлик: Биринчи бўлиб уй билан гаплашгандирсиз?

- Ҳа, сразу уйга қўнғироқ қилдим. Чунки олдин қўнғироқ қилиб турардим. Уч кун ичида қўнғироқ қила олмадим. Тем более телевизордан кўрсатаяпти нима бўлаëтганини. Шунга қўрқиб қолган эканлар. Ойимнинг ҳам юраги оғрибди. Нимагадир шунақа информация кетиб қолибди сизлардан. Бу эса менга яна удар бўлди.

Озодлик: Биласизми, аввалига бу ҳақда Япония матбуоти хабар қилгандан кейин, кейин у ердаги ўзбеклар сизни қидираëтгани ҳақидаги форумларни кўрганимиздан кейингина биз бу ҳақда хабар бердик. Бизнинг мақсадимиз сизни топиш эди. Кимдир сиз билан алоқада бўлса, бизга хабар берса, деган ниятда эдик. Кейин JICA нинг Тошкентдаги ваколатхонаси “Шунақа бу бола соғ-саломат. У билан биз алоқадамиз” деб хабар берди. Кейин биз уни ҳам веб саҳифамизга қўйиб, эфирда ҳам эшиттирдик. Ойингиз бизнинг радиони эшитиб хабар топибдими ëки веб саҳифа орқалими?

- Эшитганлар.

Озодлик: Сизнинг соғ-саломатлигингиз ҳақидаги хабарни ҳам эшитибдими?

- Ҳа, мен ҳам қўнғироқ қилдим. Ойим жуда қувониб қолди. Биласизку, қийин ҳолатку энди. Биз ўз бошимиздан кечирдик бунақа нимани. Бунақа зилзилани кўрмаганманда.

Озодлик: Ҳозир кайфиятингиз қанақа? Нималар қилмоқчисиз?

- Яхши, яхши, секин-секин, стресслар кетяпти. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.

Озодлик: Фукусимада нима қилаëтган эдингиз ўзи?

- Январ ойидан бери шу ерда ўқиётган эдим.

Озодлик: Ҳали яна давом этадими ўқишингиз?

- Йўқ, уже тугади. Ватанимга қайтаман.

Озодлик: Жуда яхши, биз сиз учун роса хурсандмиз.

- Бунақа фалокатлардан кейин мен ўзим ҳам янгидан туғилгандай бўлдим.

Озодлик: Тушунамиз сизни, гўёки сиз бир ўлимдан қайтиб келган одамдайсизда. Аммо, энг муҳими сизнинг саломатлигингиз.

- Катта раҳмат сизларга. Тўғриси, мен бу ҳалокат пайтида жуда қўрқиб қолдим шекилли. Энди яхшилаб дам олиш керак, стрессларни унутишим керак. Худо ҳоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.
XS
SM
MD
LG