Линклар

Покистонда ўнлаб жанггари йўқ қилинди


АҚШнинг пилотсиз учқичи Покистоннинг шимоли-ғарбий минтақасини бомбардимон қилгани оқибатида 30дан ортиқ жанггари ҳалок бўлди.

Покистон расмийларига кўра, АҚШ ҳарбийлари Шимолий Вазиристон вилоятининг Датта Ҳел шаҳридаги толибларга қарашли бинони ракеталардан нишонга олган.

Афғонистон чегарасига яқин жойлашган бу минтақада 16 март куни амалга оширилган ҳужум оқибатида беш жанггари йўқ қилинган эди.

АҚШ ҳарбийлари Афғонистонга ўтиб ҳужумлар уюштирадиган толиблар ва Ал-Қоида жанггарилари яширинган Покистоннинг ғарбий вилоятларида жанггариларга қарши тез-тез ракета ҳужумлари уюштириб туради.
XS
SM
MD
LG