Линклар

Яманда беш намойишчи яраланди


Яман пойтахтидаги намойиш, 17 март, 2011 йил

Яман пойтахтидаги намойиш, 17 март, 2011 йил

Ямандан олинган хабарларга кўра, пойтахт Санада тинч намойишчиларга ўқотар қуроллар, пичоқлар ва таёқлар билан қуролланган юзларига ниқоб таққан шахслар ҳужум қилган.

Гувоҳларнинг айтишларича, пайшанбага ўтар кечаси шаҳар марказида уюштирилган ҳужум оқибатида камида беш намойишчи яраланган.

Мамлакатни 32 йилдан бери бошқариб келаётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфога чиқиши талаби билан Яманда бир неча ҳафтадан бери намойишлар ўтказилмоқда.

Хавфсизлик кучлари ва норозилар ўртасида юз берган тўқнашувларда шу пайтгача 40 киши нобуд бўлди.

Чоршанба кунги Ал-Худайда шаҳридаги намойишни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллагани оқибатида ўнлаб одам яралангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG