Линклар

logo-print
Германия Канцлери Ангела Меркел қайта тикланувчан энергиядан фойдаланишга ўтиш жараёнини тезлаштиришни ваъда қилди.

Бунга кучли зилзила ва цунами оқибатида Япониянинг атом электр станциясида юз берган авария сабаб бўлди.

Сешанба куни Меркел Германиядаги эски атом станциялар фаолиятини уч ойга тўхтатиш ҳақида буйруқ берди.

Айни пайтда ҳукумат бошқа атом станциялари хавфсизлигини текширмоқда.

17 март куни парламентда сўзлаган Меркел атом қувватидан фойдаланишдан “чиқиш чоралари”ни кўришга чақирди.

- Қайта тикланувчи энергия манбаларидан тезроқ фойдаланишга ўтиш жараёнини тезлаштириш мумкинлигини ўрганиш учун биз қисқа муддатли мораторийдан фойдаланамиз. Биз қайта тикланувчан энергия даврига имкон қадар тез етиб олишни хоҳлаймиз. Мақсадимиз шу, - дея баёнот берди Германия Канцлери Ангела Меркел.
XS
SM
MD
LG