Линклар

НАТО Ливияда ҳарбий интервенция бошлашга кеч бўлмагани, аммо кўп нарса БМТга боғлиқ эканини айтмоқда.

Ливия узра парвоз таъқиқланган зона жорий қилиш масаласи 17 март куни БМТ Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилиши режаланган.

Варшава шаҳрида сўзлаган НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен “вақт тугаб бормоқда, аммо мен кеч бўлди деб ўйламайман”, деди.

Британия Ташқи ишлар вазири Виллиам Ҳейг пайшанба куни парламентда қилган чиқишида Ливия бўйича ишлаб чиқилган ва БМТда муҳокама қилинаётган резолюция лойиҳасида ҳужумга учраш таҳдиди бўлган тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун “керакли бўлган барча чоралар кўрилишини назарда тутгани”ни айтди.
XS
SM
MD
LG