Линклар

Арман мухолифати митинги муваффақият билан тугади


Кеча Арманистон пойтахтида мухолифатнинг кўп минг кишилик митинги бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари ҳукумат истеъфосини ҳамда навбатдан ташқари сайлов ўтказишни талаб қилди.

Митингда мухолифат баъзи ютуқларни қўлга киритди. Мухолифатнинг икки фаоли турмадан жазо муддати тугамай туриб чиқажаги эълон қилинди. Бундан ташқари ҳукумат мухолифатга митингни Ереваннинг Озодлик майдонида давом эттиришга рухсат берди.

2008 йилги март воқеаларидан сўнг бу майдонда оммавий акциялар ўтказиш тақиқлаб қўйилган эди. Ўшанда президент сайлови натижаларидан норози мухолифат билан полиция ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлардан 10 киши ҳалок бўлган эди.

Арманистон сиёсий мухолифатининг навбатдаги митинги 8 апрел куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG