Линклар

БМТ вакили Баҳрайндаги вазиятдан ташвишда


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси раҳбари Нави Пиллай Баҳрайн расмийларининг норозилик намойишлари иштирокчиларига қарши қўллаган чоралари шафқатсиз эканлигидан ташвиш билдирди.

Пиллайга кўра, у етакчилик қилаётган идорага намойиш иштирокчилари ҳамда тиббиёт ходимларининг ўлдирилгани, калтаклангани ҳамда ҳибсга олинганини далилловчи даҳшатли матераиллар келиб тушган.

Пайшанба куни Баҳрайнда мухолифатнинг камида 6 етакчиси ҳибсга олинди. Чоршанба куни эса, мамлакат пойтахти Манама шаҳри марказий майдонида мухолифат тиккан вақтинча чодирлар куч ишлатиб бузиб ташланган эди.

Баҳрайн подшоҳи 3 кун олдин мамлакатда 3 ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий қилди.

Чоршанба куни намойишчилар ва полиция ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар чоғида камида 5 киши нобуд бўлди.

Баҳрайнлик шиаларнинг норозилик чиқишлари қарийб бир ойдан бери давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG