Линклар

logo-print
Бугун Бишкекда Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиев, унга яқин бўлган собиқ амалдорлар ҳамда махсус "Альфа" гуруҳи жангчилари устидан тўхтаб қолган суд жараёни қайта тикланади.

Тилга олинганлар ўтган йил 7 апрел кунги воқеалар муносабати билан судланмоқда.

Бакиев ҳамда 5 амалдор сиртдан судланмоқда. Улар 7 апрел куни Бишкекда, Ҳукумат биноси олдидаги майдонда йиғилган намойишчиларни ўлдирганликда айбланмоқда. Ўша куни 87 киши ўлган, юзлаб киши яраланган эди.

Бишкекдаги Спорт саройида бошланган суд жараёни ноябр ойида, саройга кираверишда портлаш юз бергани туфайли тўхтатиб қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG