Линклар

"Фукусима-Дейичи"га энергия етиб борди


Япониянинг "Фукусима-Дейичи" атом электр станциясини электр энергияси билан таъминлаш қайта тикланди.

Мутахассисларга кўра, эндиликда станция реакторларининг зилзила ва тўфон оқибатида ишдан чиққан совутиш тизимини ишга тушириш имкони пайдо бўлди.

Кейинги кунларда атом реакторидаги ёнилғи эриб кетмаслиги учун ҳарбий вертолётлардан реактор устига тонналаб сув сепилаётган эди.

Нурланиш даражаси кўтарилиши хавфи борлиги сабаб қатор давлатлар ўз фуқароларига Япониядан кетишни тавсия қилди.

Токиодаги АҚШ элчихонаси ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, агар хоҳласалар, мамлакатни тарк этишлари мумкинлигини маълум қилди.

Қозоғистон ва Қирғизистон ўз фуқароларини Япониядан ўз ватанларига қайтариб олиб келди.

Япония полицияси 11 март куни юз берган 9 баллик зилзила ва цунами оқибатида нобуд бўлганлар сони 14,500 кишига етганини кеча маълум қилди.
XS
SM
MD
LG