Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливия ҳаво ҳудудларини парвозлар учун ёпиқ, деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади.

Резолюцияни қўллаб Кенгашга аъзо 10 давлат овоз берди. 5 давлат: Бразилия, Ҳиндистон, Германия ҳамда Кенгашнинг доимий аъзоси сифатида вето қўйиш ҳуқуқи бор, лекин бу ҳуқуқдан фойдаланмаган Россия билан Хитой бетараф қолди.

Ливия осмонини парвозлар учун ёпиб қўйиш қарорига оид резолюция лойиҳасини Франция билан Буюк Британия Кенгашга тақдим этган эди.

Унда Муаммар Қаддафий авиацияси зарбаларидан Ливиянинг тинч аҳолисини ҳамоя қилиш учун керакли барча воситалардан фойдаланиш мумкин, дейилган.

Бироқ резолюцияда Ливия ҳудудига хорижий қўшин киритиш назарда тутилмади.

Пайшанба куни Муаммар Қаддафийга содиқ қолаётган кучлар хорижий ҳарбий аралашув амалга ошириладиган бўлса, Ўрта ер денгизи минтақасида ҳарбий ва ноҳарбий объектларга ҳужум қилажакларидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG