Линклар

Хитой мудофаа вазирининг бугун Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

"Trend News" ахборот агентлигининг хабар қилишича, генерал полковник Лианг Гуангли Ўзбекистон мудофаа вазири Қобил Бердиевнинг такилфига кўра Тошкентга келмоқда.

Лекин, вазирлар нима масалаларни мухокама этишлари айтилмаган. Хитой мудофаа вазири Тошкентга келишдан олдин кеча Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғинида қатнашди.

2001 йилда ташкил топган ШҲТга бугун Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир.

Эрон, Ҳиндистон, Монголия ва Покистон бу ташкилотда кузатувчи мақомига эга.
XS
SM
MD
LG