Линклар

Ўзбекистонда қонун ишлашига кафолат борми?

  • Ҳасанжон

Катмонингизда ўнта пластик карточка бўлгани билан унинг фойдасидан зарари кўпроқ, дейди ўзбекистонликлар.

Катмонингизда ўнта пластик карточка бўлгани билан унинг фойдасидан зарари кўпроқ, дейди ўзбекистонликлар.

Ўғлининг қотиллари жазосиз қолган Арзиқул ака, палстик карточкалари жорий қилинганидан норози Бобур, тошкентлик савдогарнинг "ўзекча" талбиркорликнинг икир чикирлари ҳақидаги ҳикоялари ҳамда тожикистонлик ўзбекнинг ўзекистонлик миллатдошларига ҳавас қилиши бугунги "Эркин микрофон"да.


Ўғлимнинг қотиллари жазосиз қолди

дейди Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан қўнғироқ қилган Арзиқул ака. Суҳбатдошнинг айтишича, ўғлини ўлдирган шахслар жиноий жавобгарликка тортилмаган, унинг мамлакат раҳбаригача қилган мурожаатларидан ҳам натижа чиқмаган.

- Энди бундай воқеа бўлди. Менинг ўғлимни бир қўшним ўлдириб қўйди 2007 йилда. Биз онкологик касал бўлиб ëтган қизимиз билан овора бўлиб қолганмиз. 2007 йил 19 май кечаси бўлган воқеа. Кейин буларнинг қариндоши бор эди Ўролов Мажид деган. Ҳусанов Ҳожимамат иккови бирлашиб Қашқадарë вилоят жиноий ишлар судьяси бириккан ҳолатда шу жиноятни ëпдида. Мурожаат қилмаган жойим қолмади. Рашид Қодировга ҳам, президентнинг ўзига ҳам, бош вазир Шавкат Мирзиëевга ҳам, Дилором Тошмуҳаммедовага ҳам бир неча марта мурожаат қилдим. Ўлдирган одамлар Қашқадарë вилоят жиноий ишлар бўйича судьянинг жияни.

Озодлик: Мурожаат қилганингиз жойлардан қанақа жавоб олдингиз?

- Жавоб шундай келади. “Ҳурматли Рашид Қодиров, шу масалани кўриб чиқинг” деб президент Рашид Қодировга жўнатади. Рашид Қодиров Қашқадарë вилоят судига жўнатади, прокурорга жўнатадида. Қашқадарë вилоят жиноий ишлар судининг раиси жиянини ҳимоя қилиб, ҳеч қандай жавобни қайтармайди, натижа ҳам бўлмади. Чиқмаган жойим, учрашмаган ташкилотим қолмади. Омбудсманга бордим. Сайëра Рашидова “Иложини қилолмаймиз. Биз ожизмиз” деб айтди. Учрашмаган жойимиз қолмади лекин. Ҳозир тоғаси Ўролов Мажид Олий судда ишлаëтган эмиш. Олий судда Бўритош Мустафоевнинг ташкилотида ишлаяпти, дейди Арзиқул ака.


Давлат қонунлари ишлайдими ўзи?

деб савол қўйди Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани Буғдойчи маҳалласидан қўнғироқ қилган Бобуржон. Бу суҳбатдошимиз айрим дўкон соҳиблари маҳсулотлар учун пластик карта орқали пул тўлаган ҳаридорлардан 10–15 фоиз устама ҳақ олаётганини ўзи билан рўй берган воқеа мисолида гапириб берди.

- Давлат қонунларида пластик картага фоиз олинмасин, устама олинмасин деб қўйган. Лекин магазиндагилар фоиз олаяптида. Нақд пулга яхши савдо қилинаяпти. Пластикка 15-20 фоиз устама сўраяпти. Буғдойчи маҳалласининг бошида кираверишда бурилмада чап қўлда автовокзалнинг ëнида.

Озодлик: Озиқ-овқат дўконми у?

- Товар дўкони. Телевизор, холодилник, ҳар хил аппаратлар дўкони. У ердагининг акасими, укасини солиқда ишлар экан. Кириб шикоят қилган эдик. Қайси дўкон, деб сўрашди. Инобатга олишмадида хуллас. “Ўзимиз гаплашамиз. Аппарати бор, ўрнатади” деяпти.

Озодлик: Неча пуллик маҳсулот олдингизу, улар қанча устама ҳақи сўрашди?

- 210 минглик телевизор олмоқчи бўлдим. Улар 20 фоиз устамаси билан 240 минг сўрашаяпти.

Озодлик: Пулни тўладингизми?

- Йўқ, бош тортдим. Шуни тепадагилар кўриб чиқишиб, халқ қийналаяпти пластик билан. Давлатнинг қонунини нимага инобатга олишмайди? Инобатга олгизгани одам буларга босим ўтказмаяптида мана. Ҳамма таниш-билиш, порахўрлик, пул бериб дўкон очиб олган. Пластик камдан кам дўконда бор. Борида ҳам устама фоиз сўрайди. Мурожаат қилсангиз, таниш-билиш бўлиб чиқаяпти ëки егизиб қўйган. Энди буни Фарғонага жўнатишимиз мумкину, у ëқда ҳам таниш-билиш бўлиб қолармикан деб қўрқаяпмиз. Тўғридан тўғри Озодликка чиқсак, бошлиқлар эшитишсада, Олтиариқни порахўрлардан тозалашса, дейди Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани Буғдойчи маҳалласидан қўнғироқ қилган Бобуржон.


Олтириқлик Бобурнинг гапи тўғри

дейди Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган ва барча тингловчиларни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклаган суҳбатдошимиз.

Суҳбат давомида тошкентлик мухлисимиз иккита дўкон соҳиби эканини билдик ва фурсатдан фойдаланиб, ҳозиргина эшитганингиз олтиариқлик Бобур айтган муаммо, яъни, пластик карталар орқали ҳақ тўлашда дўкончилар харидорлардан нима учун устама ҳақ олишларини айтиб беришни сўрадик. У бу маълумот тўғри эканини айтди.

- Бу ака ҳақиқат. Бизда мана пластик карточка қилиб қўйибди. Бизга ҳали бергани йўқ. Ариза ëзиб қўйганмиз. Икки ойдан кейин очеред келади. Алп Жамол ëпилиб кетиб бутун ҳаммани куйдириб кетди ака. Банк ëпилдию.

Озодлик: Нимага куйдиради?

- Пулларимиз қолиб кетдида.

Озодлик: Алп Жамолнинг мижозлари Халқ банкига ўтказилган эди. Халқ банкига бориб мурожаат қилмадингизми пулингизни олиш учун?

- Вазирликкача бориб келишди катта-катта пули қолиб кетганлар. Бермадида ака. Бугун, бугун деб мана шу билан чўзилиб юрибди. Қўшиб юборгани билан бермадида. Ўзимнинг 2 миллион 600 минг пулим қолиб кетди. Одамларнинг 20 миллион, 30 миллион, 100 миллионгача пуллари қолиб кетди. Ариза қилиб бордик беради деб. Бермади. Ўтган йил 10 март куни ëпилган эди. Шундан буëн бергани йўқ. Бизнинг бозордан деярли 70 фоиз одам топширган. Ҳаммаси ололмади.

Биз пластикка савдо қилсак борку, пластикка савдо қилганимиздан кейин биз ололмаймиз. Биз уни пул қилиб ололмаймизда банкдан. Беришмайди. Кейин биз уни цехларга ўтказишимиз керак. Цехлар бизга “ўтказ пулни” дейди. Пулни ўтказганимиздан кейин мисол учун 1 миллионлик нарса олсак, 100 минг ушлаб қолади. Пластикка олган нарсалар, мана перечеслениега ўтган пул йўқолаяптию, ўшани қоплаш учун устама фоиз қўйилади. Иложи йўқ. Кичикроқ цехларга бориб нима қилсангиз, бермайди. Ўрикзордан олиб келамизку. Ўрикзорда абсолютно ҳеч ким бермайди бизга. Менинг иккита дўконим бор.

Озодлик: Устама ҳақ қўйиш қонунга зидку.

- Зид ака. Зид бўлмаслиги учун бизга пластик карточкани чиқаргандан кейин ҳар бир бозорнинг ичига, ҳар бир нимада банкомат бўлиши керакку. Тўғрими? Банкомат бўлса, одам пул олади. Унақа нарса йўқда. Банкдан ололмайсиз пулни. Очередга туриб умуман бермайди,- дейди тошкентлик суҳбатдошимиз.

Ўзбекистонликлар нолимаса ҳам бўлади

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Қабадиён туманидан қўнғироқ қилган Ўрол ака Тожикистондаги муаммолар ўзбекистонликлар дуч келаётган муаммолардан анча мураккаб эканини айтди.

- Бизда свет йўқда. Ўзбекистон халқи нолийди. Нолимасин. Бизда даже районларимизда, центрларимизда, болницаларимизда свет йўқ. Биринчи масала шу.

Иккинчиси бу армия. Ўзбекистонда ўзлари мурожаат қилиб боролмаса армияга. Бизда бўлса ушлаб қолади. Бачалар қочиб юради, Россияга қочиб кетади. Бу ерда бўлса қувиб, ушлаб олиб боради. Киссасида маблағи бўлса, бериб қайтади.

Озодлик: Тожикистонлик ëшларни ватан ҳимоясидан қочишга нима мажбур қилаяпти?

- Ҳозир ҳам айтиб ўтдим, ички органларига уриб болаларни майиб қилиб ташлайди. Шунинг учун бормайди. Зўрларнинг боласи бўлса, масалан амалдорларнинг боласи пул билан хизмат қилади. Номи хизмат қилади, ўзлари ўқишда, ишда, уйда юради.

Озодлик: Ўзи армияга бормайди, отаси пул тўлаб қўядими? Кимга тўлайди?

- Пул орқасидан амалдирларнинг боласи шундай хизмат қилади. Камбағалнинг болалари бориб келади, ишдан чиқиб қолади майиб бўлиб. Бу принцип апрел, май ойида бошланиши керка. Облава дейди бизда. Хизматга олиб кетиш. Чақирув хатини тарқатаяпти. Март ойи бошланди, хатни тарқатиб бошлайди. Уйига олиб келиб беради хатни. Агар долясини берсангиз, 200-300 сомон пулини берсангиз, сизнинг болангизни қайтиб изламайди. Бермасангиз, яна қайтиб излайди. Берсангиз ҳам болангиз кўринмаслиги керак. Болангиз ушланса, улар жавоб бермайди. Шунинг учун Ўзбекистон халқи нолимасин, дейди тожикистонлик Ўрол ака.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG