Линклар

Ливиянинг Бенғози шаҳрида портлаш овозлари эшитилди


Олинган хабарларда Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар минтақадаги исёнчилар эгаллаган позицияларга ҳаводан ҳужум уюштиргани тахмин қилинмоқда.

Бироқ бу маълумотни тўғрилигини дарҳол тасдиқлаш имконсиз.

Жума куни АҚШ расмийлари Қаддафий кучларини Ливияда ўт очишни дарҳол тўхтатиш ҳақидаги БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги резолюциясини бузганликда айблади.

АҚШ президенти Барак Обама агар Қаддафий БМТ резолюциясини бажармаса ва Бенғози ва бошқа шаҳарлардан ўз кучларини олиб чиқмаса, унга қарши ҳарқаро ҳарбий ҳаракатлар бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Франция президенти Николя Саркози Ливияга қарши ҳарбий интервенция масаласини 19 март куни Парижда бўладиган учрашувда Европа Иттиифоқи, Араб лигаси ва Африка Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари билан муҳокама қилишни режалаган.

Учрашувда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG