Линклар

Халқаро Амнистия ўзбек қочқинлари хусусида жиддий ташвиш билдирди


Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Халқаро Амнистия ташкилоти 2010 йил 9 июн куни Қозоғистонда ҳибсга олинган 30 нафар ўзбекистонлик бошпана изловчи ва қочқиннинг 25 нафари яқин кунларда Ўзбекистонга экстрадиция қилишини мумкинлиги ҳақида жиддий ташвиш билдирди.

Электрон почта орқали 18 март куни Озодликка етиб келган ташкилотнинг шошилинч баёнотида агар 25 нафар ўзбек ватанига экстрадиция қилинса, улар қийноққа солиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Баёнотда қочқин ва бошпана изловчи ўзбеклар Қозоғистон Бош прокурорининг уларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида 2010 йил 20 сентябр куни чиқарган қарори юзасидан шикоят аризаси билан судга мурожаат қилишгани билдирилган.

Бироқ Алмати шаҳридаги туман суди жорий йил 15 март куни уларнинг талабини рад қилган.
XS
SM
MD
LG