Линклар

Мисрда референдум ўтказилмоқда


Мисрда мамлакат конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдум ўтказилмоқда.

Мисрни 30 йил бошқарган 82 яшар президент Ҳусни Муборак 11 феврал куни истеъфога чиққанидан сўнг Олий ҳарбий кенгаш мамлакат бошқарувини вақтинча ўз қўлига олган.

Ўшанда ҳарбийлар конституция ўзгартишлар киритиш бўйича референдум ўтказишни ваъда қилган эди.

Жорий йил охирида парламент ва президентлик сайлови ўтказишга қулай муҳит яратиш мақсадида Олий ҳарбий кенгаш мисрликларни референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Конституцияга киритилиши мўлжалланган тузатишлар орасида бир шахснинг президентликка икки муддатдан ортиқ сайланиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақидаги таклиф ҳам бор.
XS
SM
MD
LG