Линклар

logo-print

Собиқ АҚШ Давлат котиби оламдан ўтди


Уоррен Кристофер (ўнгда) Дейтон базаси яқинида собиқ Югославия республикалари ўртасида тинчлик шартномаси имзолаш маросимида, 21 ноябр 1995 йил

Уоррен Кристофер (ўнгда) Дейтон базаси яқинида собиқ Югославия республикалари ўртасида тинчлик шартномаси имзолаш маросимида, 21 ноябр 1995 йил

Боснияда тинчлик шартномаси имзоланишида муҳим рол ўйнаган ва Эронда гаровга олинган 52 нафар америкаликни озод қилишда музокаралар олиб борган собиқ АҚШ Давлат котиби Уоррен Кристофер 85 ёшида оламдан ўтди.

АҚШдаги ахборот агентликлари хабарига кўра, буйрак ҳасталиги ва сийдик пуфаги саратонига чалинган Кристофер Калифорния штатининг Лос Анжелес шаҳридаги ўз уйида вафот этган.

Уоррен Кристофер 1993 – 1997 йилларда АҚШ Давлат котиби лавозимида ишлаган.

Эълон қилинган баёнотда АҚШ президенти Барак Обама Кристоферни “моҳир дипломат” ва “тинчлик учун қатъий курашчи” деб атаган.
XS
SM
MD
LG