Линклар

logo-print

АҚШ дипломати Ўзбекистон халқини “Наврўз” байрами билан табриклади


- Америка халқи номидан Ўзбекистон халқини ажойиб байрам саналмиш Наврўз билан муборакбод этаман.

Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасидаги халқлар ушбу ўлкага ташриф буюрган баҳор фаслини, қишдан эсон-омон чиққан заминнинг қайта уйғонишини қизғин олқишлар экан, Наврўз айёмини бой миллий анъаналар асосида катта тантана қилади.

Қутлуғ байрам арафасида шунга умид ва ишонч билдираманки, Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон қатор соҳалар бўйича амалга ошираётган ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда давом этади.

Биз хавф-хатардан холи ва фаровон келажакни барпо этиш учун биргаликда меҳнат қила оламиз. Сизга ва оилангизга тинчлик осойишталик, соғлик-омонлик ва бахт-саодат тилайман. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!, - дейилади Тошкентдаги АҚШ элчиси вазифасини вақтинча бажараётган Муваққат ишлар вакили Дуэйн Бучернинг Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида.
XS
SM
MD
LG