Линклар

Бенғози шаҳридан минглаб ливияликлар қочмоқда


Бенғозини бомбардимон қилган ҳукумат учқичи ерга қулаётган пайт, 19 март 2011 йил

Бенғозини бомбардимон қилган ҳукумат учқичи ерга қулаётган пайт, 19 март 2011 йил

Ливия ҳукумати кучлари исёнчилар назорат қилаётган Бенғози шаҳрининг ғарбий қисмига ҳужум бошлагани натижасида минглаб одам шарқ томонга қочмоқда.

Исёнчилар матбуот котиби мамлакат раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар тунда ва кундузи тўплардан тинимсиз ўт очганидан сўнг ҳужумга ўтганини айтди.

Триполи расмийлари ҳарбийлар ўзини ҳимоя қилиш учун ўт очаётганини айтиб, ҳукумат эълон қилган ўт очишни тўхтатиш буйруғини ҳарбийлар бузгани ҳақидаги айбловни рад қилди.
XS
SM
MD
LG