Линклар

logo-print

Иттифоқ учқичлари Ливия осмонида учмоқда


Франция раҳбари Н.Саркози (ўртада) АҚШ давлат котиби Ҳ.Клинтон (ч) ва Британия Бош вазири Д.Камерон билан суҳбатда, Париж, 19 март 2011 йил

Франция раҳбари Н.Саркози (ўртада) АҚШ давлат котиби Ҳ.Клинтон (ч) ва Британия Бош вазири Д.Камерон билан суҳбатда, Париж, 19 март 2011 йил

Франция президенти Николя Саркози Иттифоқ ҳарбий учқичлари Бенғози шаҳридаги исёнчиларни Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ қўшинлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ҳаракат бошлаганини айтди.

Ливияга қарши ҳарбий ҳаракатлар масаласини муҳокама қилиш учун Европа Иттифоқи, Араб лигаси ва Африка Иттифоқи давлатлари вакиллари билан 19 март куни Парижда учрашган Саркози Қаддафийнинг “қонхўр жазаваси”ни тўхтатиш учун халқаро ҳамжамият аралашаётганини айтди.

Ҳарбий манбаланга кўра, шанба куни эрталаб Франциянинг разведка учқичлари Ливия осмонида парвоз қилган.

Дания ва АҚШ учқичлари эса Италиядаги ҳаво базасига етиб келган.

Айни пайтда Ливия ҳукумати кучлари исёнчилар назорат қилаётган Бенғози шаҳрининг ғарбий қисмига ҳужум бошлагани натижасида минглаб одам шарқ томонга қочмоқда.

Триполи расмийлари ҳарбийлар ўзини ҳимоя қилиш учун ўт очаётганини айтиб, ҳукумат эълон қилган ўт очишни тўхтатиш буйруғини ҳарбийлар бузгани ҳақидаги айбловни рад қилди.
XS
SM
MD
LG