Линклар

logo-print
АҚШ ва Европа ҳарбийлари Ливия узра парвозсиз ҳудудни жорий этиш мақсадида муҳолиф кучларга қарши ҳужумни давом эттираётган Муаммар Қаддафийга мойил кучларга ҳаво ва денгиз орқали ҳужум уюштирди.

Қаддафий ҳукумати берган маълумотга кўра, АҚШ, Британия ва Франция қўшинларидан иборат қўшин ҳужуми чоғида 48 киши ўлган, 150 дан ортиғи жароҳатланган.

Ҳозирча Қаддафий режими берган бу маълумотлар мустақил манбалар орқали тасдиқланмагани айтилмоқда.

Муаммар Қаддафий эса ғарб ҳарбийларининг бу ҳаракатини мустамлакачилик юриши, деб баҳолади ва бунга қарши Ливия халқини қуроллантириш йўли билан жавоб беришидан огоҳлантирди.

Шанба куни бу амалиётлар бошланганидан бир неча соат ўтиб телевидение орқали чиқиш қилган Қаддафий ҳамма омборларни очиш, халқни қуроллантириш ҳамда шу йўл билан Ливия мустақиллиги, бирлиги ва шаъни учун кураш бошлаш фурсати етгани ҳақида сўзлади.

Эслатамиз, АҚШ ва Европа давлатлари ҳарбийларининг Ливиядаги муҳолиф кучларга қарши ҳужумларни тўхтатмаётган Қаддафий кучларига қарши ҳарбий амалиётлари шанба оқшом бошланди.
XS
SM
MD
LG