Линклар

Россия ва Хитой коалиция Ливияга кирганидан таассуф билдирди


Россия ва Хитой халқаро коалиция қўшинларнинг Ливияга "интервенцияси"дан чуқур таассуф билдириб, томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето бериш ҳуқуқига эга бўлган бу икки аъзоси Ливия муҳолифатига қарши Муаммар Қаддафий ҳарбийлари ҳужумини тўхтатишга қаратилган резолюциянинг қабул қилинишига қаршилик қилмаган, аксинча, овоз беришда иштрок этмаган беш давлат сафида бўлган эди.

Шу тариқа резолюция ҳеч бир аъзо давлат қаршлигисиз пайшанба куни қабул қилинди.

Эндиликда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Хавфсизлик кенгашининг бу қарорини “шошилинч қабул қилинган”, деб баҳоламоқда.

Хитой ҳукумати эса ўз баёнотида “халқаро муносабатларда куч қўлланишини маъқулламаслиги”ни билдирди.
XS
SM
MD
LG