Линклар

logo-print
Японияда табиий ҳалокат қурбонлари сони 8 минг 133 кишига етгани, қидирувдагилар сони эса 12 минг кишидан ошгани расман эълон қилди.

Айни пайтда мухандислар 11 март куни Японияга ёпирилган цунами ва ер қимирлаши ортидан шикаст етган Фукусимадаги атом реакторида юз берган носозликни бартараф қилишга уринмоқда.

Мамлакатда радиация тарқалишига оид хавотирлар эса яна кучайиб бормоқда. Учинчи реакторда босим кучайётгани боис мухандислар қанчадир миқдордаги радиоактив газни ташқарига чиқариб юборишга мажбур бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Аммо, мамлакат расмийлари бу муаммони ҳал қилишнинг муқобил йўллари топилгани ва муаммо ечими томон илгарилаётгани ҳақида хабар берди.

Бундан ташқари, Япониянинг табиий ҳалокат ҳудудидаги бир неча аҳоли пунктларида сут ва экин маҳсулотларида нурланиш аломатлари аниқлангани айтилди. Шунингдек, радиация тарқалиши Токиога етгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Аммо Япония ҳукумати бунинг натижасида аҳоли саломатлигига жиддий хавф бор, деган хавотирларга ишонмаслигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG