Линклар

Мисрда шанба куни мамлакат конституциясига ўзгартишлар киритиш масаласида ўтган референдум натижаси кутилмоқда.

Шанба куни ўтган референдум ошкора ва эркин бўлгани, овоз бериш чоғида жиддий тартиббузарликлар бўлмагани айтилмоқда.

Фақатгина Қоҳирада демократик ўзгаришлар тарафдори бўлган Муҳаммад ЭлБарадейга қарата тош ва шиша улоқтирилгани кузатилди.

ЭлБарадей аҳолини бу референдумда “йўқ”, деб жавоб беришга чақирган ва конституция мутлоқ қайта ёзлиши шарт, деган эди.

Мамлакатни 30 йил бошқарган 82 яшар президент Ҳусни Муборак 11 феврал куни истеъфога чиққанидан сўнг бошқарувни вақтинчалик қўлга олган Олий ҳарбий кенгаш конституцияни ўзгартиришни ваъда қилган эди.

Ўзгартишлар орасида сайловларда мустақил номзодларга қатнашиш ҳаққи берилиши ва бир шахсдан президентликка икки муддатдан ортиқ сайланиш ҳаққи олиниши айтилган.
XS
SM
MD
LG