Линклар

logo-print
19 март куни Россия Давлат думаси депутати Виктор Илюхин вафот этди.

Коммунист партияси вакили Илюхин собиқ СССР Бош прокуратураси тергов бошқармасини бошқарган. У 1980 йилларда Ўзбекистонда Тельман Гдлян ва Николай Иванов олиб борган “пахта иши”га қарши чиққан. Кейинчалик Илюхин Гдлян-Иванов гуруҳини порахўрлик ва бегуноҳ ўзбекларни ноҳақ қамаганликда айблаб, уларга қарши жиноий иш қўзғатган.

Илюхин шунингдек 1989 йилдаги Фарғона воқеаларини текшириш бўйича давлат комиссиясига раҳбарлик қилган.

Виктор Илюхин шанба куни кечқурун юрак хуружидан вафот этгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG