Линклар

Яманнинг БМТ даги вакили истеъфо берди


Яманнинг БМТ даги вакили Абдуллоҳ Саидий мамлакат пойтахтида тинч намойишчиларнинг отилишига қарши намойишкорона тарзда истеъфо берди.

18 март куни Сана шаҳрида президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфосини талаб қилган намойишчилар ўққа тутилган ва бунда 52 киши ўлган эди.

Яман Ташқи ишлар вазирлиги расмийсига кўра, мамлакатнинг БМТ даги вакили ўз истеъфосига сабаб қилиб намойишчиларга қарши куч қўллангани эканини келтирган.
XS
SM
MD
LG