Линклар

Япониянинг "Фукусима-Дайичи" атом заводига яқин ҳудудларда нурланиш даражаси аниқланган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини тақиқлаш масаласи кўрилмоқда.

Бу ҳақда Япония ҳукумати расмийси Юкио Эдано ҳозир ҳукумат бундай маҳсулотлар савдосини тўхтатиш ёҳуд тўхтатмаслик масаласини ҳам муҳокама қилаётганини айтди.

- Биз вазиятни текширишни давом этамиз ва яна қандай тадқиқотлар ўтказилиши зарурлигини таҳлил қиламиз. Ҳалокат зонасидаги бундай маҳсулотларнинг истеъмоли хусусида эса эртага қадар қарор берамиз, деди Япония ҳукумати расмийси.

Ҳозирга қадар инсон саломатлиги учун хавфли даражадаги нурланиш Фукусима префектурасидаги сут маҳсулотлари ва исмалоқда, шунингдек, Токио ҳудудидаги сувда аниқланди.

Шунингдек, жума куни бу давлатдан Тайванга экспорт қилинган ловияда ҳам нурланиш аниқлангани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG