Линклар

Сурияда яна бир намойишчи отилди


Сурияда давом этаётган намойишларнинг учинчи кунида яна бир намойишчи ўлдирилгани, бир неча намойишчи эса жароҳатлангани айтилмоқда.

Хабарларга қараганда Дараа шаҳрида минглаб аҳоли бугун яна норозилик намойишига чиққан ва уларга қарши полиция қўшинлари куч қўллаган.

Икки кун муқаддам ҳам намойишчиларга қарши куч қўлланиши оқибатида 4 киши ўлган эди.

Хабарларга кўра, бугун президент Башар Ассад делегацияси бу тўрт киши ўлими юзасидан ҳамдарлик билдириш учун келгандан сўнг тартибсизликлар бошланиб кетган.
XS
SM
MD
LG