Линклар

Япониялик мутахассислар "Фукусима-Дайичи" атом станцияси реакторларининг зилзила ва тўфон оқибатида ишдан чиққан совутиш тизимини ишга тушириш уринишларини давом эттирмоқда.

Кейинги кунларда атом реакторидаги ёнилғи эриб кетмаслиги учун ҳарбий вертолётлардан реактор устига тонналаб сув сепилаётган эди.

Япония ҳукумати ҳалокат бартараф этилиши биланоқ “Фукусима-Дайичи” атом станциясини ёпишга қарор қилганини билдирди.

Япония шимолий-шарқида рўй берган зилзила ва ҳалокатли цунамидан 10 кун ўтиб, офатдан саккиз мингдан ортиқ одам нобуд бўлгани аниқланди, 12 минг одам эса бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Беш юз мингга яқин одам хавфсиз жойга кўчирилди. Бу ерда уларга озиқ-овқат, ичимлик суви етишмаётгани айтилади.
XS
SM
MD
LG