Линклар

Яманда норозиликлар кучайган бир пайтда мамлакат президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳукуматни тарқатиб юборгани хабар қилинди.

Норозилар Солиҳнинг ўзини истеъфо беришга чақиришаётганди.

Бошқа манбаларга кўра, ҳукумат таркибига кирувчи вазирларнинг ўзлари халққа қарши олиб борилаётган қатағонга норозилик билдириб, ўз ихтиёри билан истеъфо берганлар.

Кеча Яманнинг БМТдаги вакили Абдуллоҳ Саидий мамлакат пойтахтида тинч намойишчиларнинг ўққа тутилишига қарши намойишкорона тарзда истеъфо берган эди.

18 март куни Сана шаҳрида президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфосини талаб қилган намойишчилар ўққа тутилган ва элликдан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG